Россиянинг доллардан воз кечиши натижасида кўрган зарари бир неча миллиард долларга баҳоланди

Россиянинг доллардан воз кечиши натижасида кўрган зарари бир неча миллиард долларга баҳоланди

Россия АҚШ долларини евро, юан ва олтинга алмаштиришга қарор қилганидан сўнг ўз валюта захирасидан 7,7 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.

Йўқотишлар жорий йилнинг март ойи ҳолатига ҳисоблаб чиқилган, ундан кейинги статистик маълумотлар эълон қилинмаган.

Россия Марказий банки 2018 йилнинг баҳоридан бошлаб долларда захира тўплашдан воз кечишни бошлаган. Бу иш Россиянинг йирик бизнесига нисбатан жорий қилинган санкциялар ва янги чекловлар хатари сабабли амалга оширилган.

Агар захиралар таркиби аввалги даражасида сақланиб қолганида, 2019 йилнинг март ойига келиб, уларнинг миқдори 3,8 фоизга ўсган бўлар эди. Захиралар ҳақидаги маълумотлар ярим йилдан кейин эълон қилингани сабабли, бу сиёсат айни пайтда қандай ҳолатга олиб келганини баҳолашнинг имкони йўқ.

Доллардан халос бўлишни бошлашдан аввал айнан мазкур валюта захиралар таркибида устунлик қилган. Айни пайтда Россия энг йирик миқдорда юанда захирага эга мамлакатга айланди — бутун дунёдаги юан захираларининг 70 фоизи Россияга тегишли.

Евро ва юаннинг қадрсизланиши оқибатида юзага келган қисман йўқотишлар олтин ҳисобидан тўлдирилган. Бугунги кунда Россия захираларида олтиннинг улуши 2000 йилдан буён энг юқори миқдорга етган.

Маълумот учун, Ўзбекистон энг кўп олтин сақловчи давлатлар рўйхатида 17-ўринни эгаллади. Бутунжаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботида мамлакат 325,7 тонна олтин сақлаши маълум қилинади. Бу республикада мавжуд умумий захиранинг 56,2 фоизини ташкил этади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!