Россиянинг Черногориядаги консуллик департаменти ишни тўхтатди

Россиянинг Черногориядаги консуллик департаменти ишни тўхтатди

Россиянинг Черногория элчихонасининг консуллик бўлими Черногория расмийларининг душманона ҳаракатлари туфайли ишни тўхтатганини маълум қилди.

Бу ҳақда элчихона хабарида айтилади.

Хабарда айтилишича, элчихонанинг консуллик бўлими иши 2022 йил 30 сентябрдан номаълум муддатга тўхтатилган.

Россияликларга консуллик хизматлари бўйича Россиянинг қўшни давлатлардаги элчихоналарига мурожаат қилиш тавсия қилинди.

Аввалроқ Черногория Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасининг олти нафар ходими “дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлган фаолияти туфайли” мамлакатдан чиқариб юборилганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!