Россиянинг Австриядаги элчиси ҳам Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Россиянинг Австриядаги элчиси ҳам Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Германия ва Польша ортидан Австрия ҳам Россия элчисини мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирди, дея хабар беради «Lenta.ru».

Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумлар туфайли чақиртирган.

Агентлик Россия элчисини «аниқ сигнал юбориш» учун чақириб, белгиланган ҳудудларда референдум ўтказишни «халқаро ҳуқуқнинг қабул қилиб бўлмайдиган бузилиши» деб атади. Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Европа Иттифоқидаги ҳамкорлар билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирганини маълум қилди.

Бунгача Россиянинг Финляндия, Польша, Латвия, Швеция, Дания, Италия, Германия ва Буюк Британиядаги элчилари ҳам ташқи ишлар вазирликларига чақирилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!