Россиянинг 10 нафар фуқароси Украинага виза олди

 Россиянинг 10 нафар фуқароси Украинага виза олди

2022 йил 1 июлдан бошлаб 10 нафар россиялик Украина визасини олди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Hromadske ёзмоқда.

Руслар учун визалар Украинанинг хорижий дипломатик муассасалари томонидан берилган.

Департамент Украина визаларини айнан ким олгани ва россияликларга қанча виза берилмаганига аниқлик киритмаган.

Украина Россия фуқаролари учун 1 июлдан бошлаб виза режими жорий этди. Руслар стандарт нарх ва Украинада 90 кунгача бўлган рухсат этилган муддат билан классик пулли виза олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Учинчи мамлакатларда бўлган Россия фуқаролари Украина элчихоналари ёки консулликларига виза олиш учун мурожаат этишлари сўралади.

Ноябрь ойи бошида Украина мамлакатга иммиграция қилиш ёки мамлакатда яшаш учун рухсатнома олиш истагида бўлган Россия фуқароларининг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни тўхтатди. Тақиқ Украинада қариндошлари бўлмаган ёки Украина компаниялари ва ташкилотларида ишламайдиган Россия фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Ушбу чекловлар Украина фуқароси билан турмуш қурган, Украина фуқароларининг фарзандлари ёки ота-оналари бўлган, Украина фуқароларининг қариндошлари бўлган, Украина Қуролли Кучларида уч ёки ундан ортиқ йил хизмат қилган, шунингдек, Украинага тузилган шартнома билан ишга кириш учун келган Россия Федерацияси фуқароларига тааллуқли эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!