Россияни тарк этиш “Walt Disney”га қимматга тушди

Россияни тарк этиш “Walt Disney”га қимматга тушди

Американинг “Walt Disney” компанияси Россия бозорини тарк этиши ортидан бир чоракда 195 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди. Компания бу ҳақида даромад ҳисоботлари орқали маълум қилди.

“Walt Disney” компанияси Россиядаги “Disney” канали билан боғлиқ номоддий активларнинг қадрсизланиши туфайли жами 195 миллион АҚШ доллари миқдоридаги харажатларни қайд этди", дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, “The Walt Disney” компанияси жорий йилнинг 11 март куни Россиядаги фаолиятини тўхтатиши, махсус лицензияга эга маҳсулотлар ва контентлар, “National Geographic”, “Disney Cruise Lin” журналлари, “Disney” канали фаолиятини тўхтатилганини маълум қилганди.

Компания 1 март кунидан бошлаб ўз фильмларини РФ га етказиб беришни ҳам вақтинча тўхтатган. Маълумот учун, “The Walt Disney” компанияси “Pixar”, “Marvel Studios”, “Lucasfilm”, "20th Century Studios" студияларига эгалик қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    &bek&
    Хали хамангга киматга тушади
    Мадаминов Ё
    Кетсин хамма брендлар,компаниялар Россия ёпик давлат булсин северной Кореяга ухшаб
    Jahongir
    😂😂😂😂
    &
    Унча катта емасканку 2 ойда бор йуги 195 млн. Эканку. Яна 5-6 ой йуриб тур кейин яхшиланиб коларсан. Унгача Россияни компаниялари хам сифатли маьноли киноларини купрок чикариб олармиди
    Shuhrat
    Хали жуда афсус к,иласанлар чучк,алар.