"Россияни қоралаймиз": АҚШ украинларга ёрдам беришга тайёр

"Россияни қоралаймиз": АҚШ украинларга ёрдам беришга тайёр

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси Донбассдаги можародан зарар кўрган украиналикларни қўллаб-қувватлайди ва Россиянинг минтақадаги тажовузкорлигини қоралайди, деди элчихона вакили Даниэль Лангенкамп 20 июнь, якшанба куни твиттерда жойлаштирилган видеомурожаатида.

Дипломат Бутунжаҳон қочқинлар куни муносабати билан хабар ёзди.

Лангенкампнинг сўзларига кўра, Россиянинг шарқий минтақалари ва Қримдаги ҳаракатлари туфайли Украинада деярли 3,5 миллион одам гуманитар ёрдамга муҳтож.

"Бугун, Бутунжаҳон Қочқинлар кунида бизнинг фикримиз бошпана изловчилар, қочқинлар, Украинадаги ва бутун дунёдаги можаролар туфайли кўчирилган ёки бошқа йўл билан таъсирланганлар билан бирлашмоқда. Биз Россиянинг Украинадаги тажовузкорлигини қоралаймиз", - деди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, дунёдаги энг катта гуманитар ёрдам етказиб берувчи АҚШ Украинани можаро қурбонларига ёрдам беришга уринишларини қатъий қўллаб-қувватлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!