Россияликлар ЕИга киришдаги чекловлардан қўрқиб, Шенген визаларини олишга ҳаракат қилмоқда

Россияликлар ЕИга киришдаги чекловлардан қўрқиб, Шенген визаларини олишга ҳаракат қилмоқда

Россияда Шенген визаларига бўлган талабнинг кўпайиши кузатилди, бу Россия фуқаролари учун келажакдаги виза чекловлари ҳақидаги қўрқув туфайли юзага келди. Бу ҳақда сайёҳлик бозоридаги манбаларга таяниб, “Коммерсант” ёзмоқда.

Визаход хизмати маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида Шенген визасига мурожаат этувчилар сони 40 фоизга ошган.

"Бу, айниқса, ҳафта охирида, Эстония расмийларининг баёнотлари фонида сезилди", — деди газетага виза агентлигининг корпоратив бўлими бошлиғи Марина Широкова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!