Россиялик ёлланма жангчилар Беларусда нима қилиб юрибди?

Россиялик ёлланма жангчилар Беларусда нима қилиб юрибди?

29 июль куни Александр Лукашенко Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказган. Бунга эса Минск яқинида Россиянинг «Вагнер» хусусий компанияси жангчиларининг қўлга тушгани сабаб бўлган. Бу ҳақда "azon.uz" хабар берди.

БелТА агентлиги хабарига кўра, 29 июлга ўтар кечаси пойтахт Минск яқинида 32 нафар хорижлик ёлланма жангчилар қўлга олинди, яна бир нафари Белоруссия жанубида ушланган. Улар «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг жангчилари экани айтилди. Бу жангчилар Белоруссиядаги президент сайлови пайтида вазиятни беқарорлаштириш мақсадида юборилгани тахмин қилинмоқда. 

Президент Лукашенко Давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбари Валерий Вакульчикка Россиянинг тегишли тузилмалари билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга кўрсатма берди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!