UFC матбуот хизмати бир неча аралаш яккакураш усталарининг ташкилот ростеридан чиқарилганини эълон қилди.
Улар орасида россиялик Ирина Алексеева ҳам бор. "Рус Рондаси" билан бирга ташкилотдан бразилиялик Андре Муниз, австралиялик Жастин Тафа ҳамда Гуам вакили Броган Уокер ишдан бўшатилди.
Ирина Алексеева 2023 йилнинг апрель ойида UFC’даги дебютини муваффақиятли ўтказганди. Ўшанда у биринчи раунддаёқ Стефани Эггерни мағлубиятга учратган эди. Аммо кейин кетма-кет учта жангда Мелисса Маллинс, Клаудия Сигула ва Беатис Мескитага имкониятни бой бериб қўйди.
Ўтган йили 35 ёшли россиялик Иринанинг организмида допинг тести натижаларига кўра тестостерон даражаси ошиб кетгани аниқланган ва бунинг натижасида 12 ойга дисквалификация қилинганди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.