Россиялик туристлар Ўзбекистонда қанча пул сарфлаши маълум бўлди

Россиялик туристлар Ўзбекистонда қанча пул сарфлаши маълум бўлди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги вакилининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, россиялик сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача 635$ сарфлашади.

2022 йилнинг 5 ойи давомида республикага 132 179 нафар россиялик сайёҳ ташриф буюрган. Улар Ўзбекистонда асосан гастроном, пляж, экстремал ва маданий-тарихий туризмга қизиқиш билдирган.

“Россиялик меҳмонлар Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Фарғона, Термиз ва Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришни ёқтиришади”, - дейди вазирлик вакили.

Экспертларнинг фикрларига кўра, Россиядан сайёҳлар оқими камайишига сабаб бўлувчи муаммолар ҳам бор. Булар хусусан, мамлакатлар ўртасидаги рейсларнинг чекланган сони ва ҳаво қатнови частотаси билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!