Россиялик талаба ўзганинг саҳифасини бузиб киргани учун 2 йилга қамалиши мумкин.

Россиялик талаба ўзганинг саҳифасини бузиб киргани учун 2 йилга қамалиши мумкин.

Россиянинг Волгоград вилоятида яшовчи 1972 й.т. фуқаро ўзининг 12 ёшли фарзанди мактаб веб-саҳифасидаги аккаунтини номаълум шахс бузиб кириб унинг номидан мактаб ўқувчилари гуруҳида номақбул суратлар жойлаштирганлиги сабабли фарзандини бошқа мактабга ўтказишга мажбур бўлганлигини маълум қилган.

РФ Полицияси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни амалга оширган шахс 2003 й.т. Ульяновск шаҳрида истиқомат қилувчи университет талабаси эканлиги аниқланган.

Талабага РФ Жиноят кодексининг 272-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Талабага 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!