Россиялик спортчи Путинга "қиролларга хос" совға беришни ваъда берди

Россиялик спортчи Путинга "қиролларга хос" совға беришни ваъда берди

Конституцияни ўзгартириш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси, спортчи-паралимпиячи Сергей Бурлаков Россия президентига "қироллик совғаси" - инглиз мастиф кучукчасини беришга ваъда берди.

Суҳбат давомида Путин спортчидан кучукчани қандай овқатлантиришни сўради, чунки итлар бора-бора катталашишади. Бурлаков бу зот жуда қадимги эканлигини таъкидлади. Бунга жавобан Путин ушбу итларнинг қадимда нима билан шуғулланганлигига қизиқиб, спотчидан "Саройларни қўриқлашганми?" деб сўради.

Бунга жавобан спортчи мастик кучукчалар шоҳларга совға сифатида туҳфа этилганлигини маълум қилди. Путин бундай совға учун олдиндан миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!