Россиялик қўшиқчиларнинг Литвага кириши тақиқланди

Россиялик қўшиқчиларнинг Литвага кириши тақиқланди

Россиялик қўшиқчи Наташа Королева ва ижрочи Хабиб Шариповнинг (Хабиб номи билан машҳур) Литвага кириши тақиқланди. Бу ҳақда ЛРТ миллий радиосига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Радионинг ёзишича, Литва Королева ва Шариповни тақиқланган россиялик ижрочилар қаторига киритган. Литва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция департаменти шундай қарор қабул қилди. Хонандалар 2027 йил 21 январгача мамлакатга кела олмайди.

Аниқлик киритилишича, киришни тақиқлаш ҳақидаги сўров Сейм миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раиси Лауринас Касcиунас ва депутат Витаутас Жуозапитис томонидан берилган. Улар Литвада режалаштирилган рус ижрочиларининг концертларининг ғоявий қисмига эътибор беришни сўрашди. Қайд этилишича, Хабиб ва Наташа аввалроқ Қримда чиқиш қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!