Россиялик қароқчилар йиллик кино кинопремьераларнинг қарийб ярмини тармоққа жойлашган – биздачи?

Россиялик қароқчилар йиллик кино кинопремьераларнинг қарийб ярмини тармоққа жойлашган – биздачи?

Group-IB экспертларининг маълум қилишича, 2017 йилда фойдаланувчилар ҳаммаси бўлиб 10 миллиард марта қароқчилик контентларига сўров йўллашган. Мазкур қора бозор бу йил 21 фоизга ўсган ва рекламалар ҳисобига 85 миллион долларга етди. Қароқчилар жами 211 та машҳур фильмлар ва сериалларнинг ноқонуний нусхаларини  эълон қилишган. Бу 2016 йилги кўрсаткичлардан олти баробар кўпдир. 2018 йилнинг фақат ўтган ойларида қароқчилар 280 та ноқонуний нусхаларни тармоқларга жойлаган. Бу расмий прокатларнинг тахминан ярмини ташкил этади.

Қароқчилар янги технологияларни фаол ўзлаштирмоқдалар, масалан, кўп ҳолларда   CDN (Content Distribution Network) тармоқларини. Бу тармоқ бутун дунёда амал қилаётган сервер қуввати билан фаолият юритади. У қароқчилар сайтларини сифатли контентлар билан тўлдиришни осонлаштиради ҳамда тезлаштиради. Оддий қароқчилик  CDN-сервис одатда ноқонуний видеоларнинг тахминан 300 мингтасини таклиф этади.Ҳозирда шунга ўхшаш сайтлар муваффақият билан фаолият юритмоқда, чунки уларда интернет-казинолар ва бошқа турли ўйин сайтлари реклама қилинади. Табиийки, улар бундан  яхшигина маблағ топади. Уларни қидириш трафиклари бу йил 12 фоизга ўсди. Экспертларнинг таъкидлашича, ҳар минг марта кўрилган кино қароқчиларга 3 минг доллар ишлаб олиш имконини берар экан. Йирик сайтлар бундай қонунбузарликлар ортидан ойига 10 минг долларгача ишлайди.

Manba: terabayt.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!