Россиялик муфтий коронавирусга чалинди

Россиялик муфтий коронавирусга чалинди

Россиянинг Саратов вилояти муфтийси Муқаддас Бибарсов май ойи охирларида коронавирус белгилари билан шифокорларга мурожаат қилган эди. Текширувлардан кейин унга чиндан ҳам ушбу инфекция юққани аён бўлди. 

Саратовдаги шифохоналардан бирида даволанаётган муфтий реанимациядан умумий палатага ўтказилган. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. “Реанимациядан оддий палатага ўтказишди. Ҳаёт ва ўлимнинг Эгасига ҳамдлар бўлсин!” – дея ёзди у. 

Муфтий ҳозирги оғир шароитда ишлаётган тиббиёт ходимларига, шунингдек уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди. Муқаддас Бибарсов 1981 йилда Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини битирган. 1992 йилдан бери Саратов вилояти муфтийси вазифасида ишлаб келмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!