Россиялик миллиардерларга "тож кийдирилди"

Россиялик миллиардерларга "тож кийдирилди"

Россиядаги Forbes Кўчмас мулк - 2019 рейтингини тузиб чиқди, унда 2018 йилда кўчмас мулк савдосидан энг кўп фойда кўрган бизнес вакиллари иштирок этган. Мазкур рейтингда бошқа соҳалардан олинган даромадлар ҳисобга олинмаган. Мазкур рейтинг манба расмий сайтида 24 январь куни эълон қилинди.

Рейтингда биринчи ўринни Киев майдони компанияси эгаси бўлган тадбиркорлар Зарах Илиев ва Год Нисанов эгаллади. Манбанинг баҳолашига кўра, тадбиркорларнинг 2018 йилда кўчмас мулк савдосидан олган жами даромадлари 1,565 миллиард долларни ташкил этган.

Иккинчи поғонани Ингвар Кампрад томонидан ташкил этилган Stichting INGKA Foundation компанияси эгаллади. У щтган йил давомида кщчмас мулк савдосидан 865 миллион доллар фойда кўрган.

Учинчи ўринни Самвел Карапетян ( Ташир компанияси) эгаллади, унинг олган фойдаси 670 миллион долларга баҳоланмоқда.

Forbes қайд этишича, 2014 йилда қироллар рўйхатига беш нафар янги номлар кириб келган: ТПС кўчмас мулк , Авиапарк , FortGroup, Империя ва Malltech холдинглари.

Қайд этилишича, 2018 йилда мазкур рўйхат аввалидаги учлик номлари ўзгармай қолган.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!