Россиялик мактаб ўқувчилари акция уюштирди — улар синф тахтасига «Путин — ўғри» деб ёзмоқда

Россиялик мактаб ўқувчилари акция уюштирди — улар синф тахтасига «Путин — ўғри» деб ёзмоқда

Россиялик мактаб ўқувчилари ва талабалар дарсхона тахтасига «Путин — ўғри» («Путин — вор») иборасини ёзиш бўйича челленж (акция) уюштирди, деб ёзади «Snob.ru».Ушбу акция бошланишига Россиянинг Красноярск ўлкасидаги мактабда содир бўлган бир воқеа туртки бўлди. Хабарларга кўра, 12 ноябрь куни ўлкадаги қишлоқлардан бирида ўқувчи синф тахтасига «Путин — ўғри» деб ёзиб қўйди. Тарих ва жамияцҳуносик ўқитувчиси эса ўспиринга қаттиқ танбеҳ бериб, полиция ҳамда Путиннинг соқчилари билан қўрқитди, шунингдек, бундай ножўя иш учун отишга ҳукм қилиниши мумкин бўлган даврлар ҳақида гапириб берди.Шундан сўнг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида Россиянинг турли бурчакларидаги мактаблар ўқувчилари ўз синф тахталарига «Путин — ўғри» иборасини ёзиб, унинг суратини эълон қила бошлади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!