Россиялик футбол мухлиси бир гуруҳ Тожикистонлик такси ҳайдовчилари томонидан ўлдирилди

Россиялик футбол мухлиси бир гуруҳ Тожикистонлик такси ҳайдовчилари томонидан ўлдирилди

Санкт-Петербургнинг Невские новости ахборот портали хабарига кўра, 5 дан 6 январга ўтар кечаси Тожикистондан келганлар билан бўлган тўқнашувда 32 ёшли Зенит футбол клуби мухлиси Никита П. вафот этган.

 

Газетадаги маълумотга қараганда, у ва унинг уч дўсти тожикистонлик такси ҳайдовчиси билан урушиб кетган. Такси ҳайдовчиси эса дўстларидан ёрдам сўраган ва улар ўртасида оммавий жанжал бошланган. Уруш натижасида Никита П. асфальтга йиқилган ва нафас олишдан тўхтаган. Гувоҳлар тез ёрдам ва полицияга қўнғироқ қилишган.

 

Қайд этилишича, оммавий жанжалда 10 киши иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!