Россиялик эксперт Тошкентни мунтазам сув босиши ҳақида

Россиялик эксперт Тошкентни мунтазам сув босиши ҳақида

Россиянинг Шаҳар иқтисодиёти институти фондининг Шаҳар хўжалиги йўналиши директори Ирина Генцлер Тошкент шаҳри кўчаларини навбатдаги сув босгани ҳолатига изоҳ берди, деб ёзади Sputnik.

Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳрида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг ёмғир суви канализацияси сувнинг катта оқимини бартараф эта олмаяпти.

Экспертнинг фикрига кўра, бунга сабаб вақт ўтиши билан иқлимнинг ўзгариши ва илгари сув босмаган ҳудудларда эндиликда кўп ёғингарчилик ёғишидир.

Шаҳар инфратузилмаси бу комплекс ёндашиш, модернизация ва йирик инвестицияларни талаб қилувчи жуда мураккаб мавзу. Лекин Ўзбекистон ҳукумати бу масалани фаол равишда ҳал этишмоқда мамлакатда Урбанизация агентлиги ташкил этилган, халқаро ташкилотлар ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашмоқда. Мамлакатда жуда муҳим бўлган ҳужжат Ўзбекистон урбанизация стратегияси устида улкан иш олиб борилмоқда. Бу ҳужжатда шаҳар муҳити сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган кўплаб масалалар акс эттирилади , деди Генцлер.

Ўзбекистонда сўнгги ҳафтада кучли ёғингарчилик юз берди. Шу туфайли мамлакатнинг қатор ҳудудларида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар кузатилди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!