Россиялик депутат ва унинг ўғли 18 йил аввалги қотиллик туфайли қўлга олинди

Россиялик депутат ва унинг ўғли 18 йил аввалги қотиллик туфайли қўлга олинди

Свердловск вилоятида қотилликда гумон қилинган депутат ҳибсга олинган.

Свердловск вилояти Артёмовск шаҳар округининг депутати Геннадий Виноградов ва унинг ўғли Роман  қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинган, деб хабар беради Ура.ру хавфсизлик кучларидаги манбага  таяниб.

Унга кўра, депутат ва унинг 40 ёшли ўғли 2003 йилда содир этилган қотилликда айбланмоқда. Ушбу иш  бўйича тергов 18 йил давом этди, аммо тафсилотлар энди ошкор бўлди.

Ҳибсга олинганлар келаси икки ойни тергов изоляторида ўтказадилар, дея аниқлик киритди портал.

"Ягона  Россия" партиясининг Свердловск бўлими котиби Виктор Шептийнинг айтишича, Виноградовнинг  партиядаги аъзолиги суд қарори қабул қилингунига қадар тўхтатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!