Россияга ишга юборишни ваъда қилиб фуқаронинг пулларини алдаб қўлга киритган шахс аниқланди

Россияга ишга юборишни ваъда қилиб фуқаронинг пулларини алдаб қўлга киритган шахс аниқланди

Қувасой шаҳар. Фуқаро М.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, 300 АҚШ доллари эвазига Россия Федерациясига ишга юборишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!