Россияга Афғонистон орқали жанубга муқобил транспорт йўлаги таклиф қилинмоқда

Россияга Афғонистон орқали жанубга муқобил транспорт йўлаги таклиф қилинмоқда

Тошкентда бу борадаги музокаралар «Халқаро транспорт йўлаклари дирекцияси» автоном нотижорат ташкилоти ҳамда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика ривожи муаммоларини ўрганиш маркази томонидан олиб борилди. Томонлар Россия Федерациясини Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё билан боғловчи «Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон» (1) муқобил мультимодал коридор салоҳиятини муҳокама қилдилар.

Йўлакнинг афғон қисми «Термиз – Пешовар» Трансафғон темир йўли орқали таъминланади. Ўзбекистон ва Покистон ўртасида келишилган йўналишни харитада кўриш мумкин.

🔸Бу йўналиш 2002 йилдан бери Россия ва Ҳиндистон ўртасида Эрон орқали алоқани таъминлаб келаётган, бироқ бир қатор техник қийинчиликларга дуч келган «Шимолий-Жанубий» мавжуд ИТCга муқобил бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!