Россиядан Туркияга чартер рейслари тўхтатилади

Россиядан Туркияга чартер рейслари тўхтатилади

Россияда коронавирусни олиб кириш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб Россия йўловчи авиакомпанияларининг Туркиядаги барча ҳаво портларига парвозларини 15 апрелдан 1 июнгача тўхтатишга қарор қилган.

Бу ҳақда РБК Россиянинг авиакомпанияларидан биридаги манбага ва йирик туроператорнинг топ-менеджерига иқтибос келтирган ҳолда ёзмоқда, бу маълумотни исми ошкор этилмаган федерал мулозим ҳам тасдиқлаган.

Уларнинг фикрига кўра, тўхтатилиш чартер рейсларга таъсир қилади, доимий парвозларни қандай тақдир кутаётганини манбалар айтишмаган. Бундан ташқари, улардан бирининг айтишича, ҳукумат россиялик сайёҳларни Туркиядан эвакуация қилмоқчи эмас, улар мунтазам равишда уйларига олиб кетилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!