Россиядаги ЙТҲда вафот этган ва жабрланган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

Россиядаги ЙТҲда вафот этган ва жабрланган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

Кеча, 16 январь куни Россиянинг Саратов областида "Волга-ГАЗ-3110" ва “HYUNDAI” минивен автомобиллар иштрокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида жами 9 нафар фуқаро жабрланган ва шулардан 4 нафари вафот этган. Уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик бўлган. ФВВ вафот этган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди.

Болтабаев Нодир, 1979 й.т. (Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида истиқомат қилган).
Собиров Сардорбек, 1997 й.т. (Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилган).

Шунингдек, 5 нафар жароҳатланган фуқароларнинг 3 нафари ўзбекистонлик бўлган. Улар:

Мухамедова Гулором, 1968 й.т. (Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади).
Ибатов Суннат, 1989 й.т. (Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида истиқомат қилади).
Баллиев Иса, 1998 й.т. (Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида истиқомат қилади”).

Ҳозирда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш ва жароҳат олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!