Россиядаги мактабларда қарийб 70 бола заҳарланди

Россиядаги мактабларда қарийб 70 бола заҳарланди

 

 

 

 

Красноярск вилояти Ропотребнадзор маъмурияти псевдотуберкулёзнинг дастлабки ташхиси билан 70 дан ортиқ иерсиниоз инфекциясини қайд этган. Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, заҳарланганлар Красноярскнинг Советский ва Октябрьский туманларидаги мактабларда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар.

«Иерсиниоз инфекциясини истеъмолга яроқсиз сабзавотлар келтириб чиқаради», — дейилади вазирлик баёнотида. Мактабларда дастлабки дезинфекция ишлари ўтказилган.

Текширувлар натижасида муассасада овқат тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар борлиги тасдиқланган ва ошхона ишлашига вақтинчалик тақиқ қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!