Россиядаги мактабда номаълум шахслар ўқ узди: қурбонлар бор

Россиядаги мактабда номаълум шахслар ўқ узди: қурбонлар бор

Қозон шаҳрида номаълум шахслар мактабга ўқ узишди.

Фожиа Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда содир бўлди. Бу ҳақда "Татар-информ" хабар бермоқда.

Мактабга шошилинч тарзда хавфсизлик идоралари ходимлари келишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ОМОН таълим муассасасининг ўзида ишлайди.

"Маш" телеграм каналига кўра, қуролланган икки киши мактабга кириб, ўт очишган.

РИA Новости фавқулодда хизматларга асосланиб ёзишича, мактабдаги отишмадан кейин портлаш содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳат олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!