Россиядаги кимё заводида ёнғин: 7 киши ёниб кетган, аммо тирик

Россиядаги кимё заводида ёнғин: 7 киши ёниб кетган, аммо тирик

Ростов вилоятидаги кимё заводида ёнғин чиқди. Заводнинг етти ишчиси ёниб кетган ва жиддий куйиш билан касалхонага ётқизилган, деб ёзади “ТAСС” фавқулодда хизматлар манбасига таяниб.

"Камен" йирик саноат мажмуасида фавқулодда вазият 29 июль куни кечқурун содир бўлди. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмаган, фақат ёнғин жиҳозларга тарқалгани маълум ва уни 30 дақиқада ўчиришган. Бир нечта ишчилар ўз вақтида ташқарига чиқиб кета олмадилар ва натижада ёнғин ичида қолиб кетишган.

Етти нафар жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Баъзи хабарларга кўра, бир неча кишининг танаси 100 фоизга куйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!