Россияда ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлади

Россияда ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлади

Россиянинг Ленинград вилояти Гатчинск туманида рашк сабаб ўлдиргани тахмин қилинаётган икки кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Fontanka хабар берди.

Вилоят Тергов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 май куни кўп қаватли уйларнинг бирида кўплаб пичоқ жароҳатлари билан 54 ёшли эркак ва 46 ёшли аёлнинг жасади топилган.

Хабарга кўра жиноятда 2000 йилларнинг бошидан буён ўғирлик, қотиллик ва жинсий зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилган 55 ёшли ўзбекистонлик фуқаро айбланмоқда. Охирги марта у Мурманск вилоятида жазо муддатини ўтаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси иккинчи қисми (“Икки шахсни ўлдириш”) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, эркак ҳибсга олинган. Тез орада унга айблов эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Акаси
    Хамма ёғда узбеклар
    УЗБЕКИСТОН
    Манашунакалар булгайди миллатни шаънини