Россияда товуқ нархи кескин кўтарилиб кетди

Россияда товуқ нархи кескин кўтарилиб кетди

Россияда 2019 йилнинг январида товуқ гўштининг улгуржи ва чаканан нархи 20 фоиздан юқорига қимматлади, деб хабар бермоқда lenta.ru.

Тегишли вазирлик маълумотларига кўра, ўртача вазнли товуқ гўштининг улгуржи нархи бир тоннага январда 117,2 минг рублни ташкил этган бўлиб бу қиймат ўтган йилгидан 21,8 процентга қиммат.

Савдода 14 январь санасида бир килограмм товуқ гўшти 152,7 рублга баҳоланган. Бу 2018 йилгига қараганда 22,4 фоизга кўпроқ қиймат ҳисобланади.

РБК маълумотида Қишлоқ хўжалик вазирлиги нарлар кескин ошишининг асосий сабаби сифатида ўтган йил охирида тарқалган парранда гриппини келтиришмоқда. Бу касаллик бир қанча маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга катта зарар келтирган. Нархлар ўсишини тўхтатиш мақсадида парранда фабрикаларини қайта тиклаш ишлари бошланган.

lenta.ru

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!