Россияда танкларни йўқ қилувчи янги қуролнинг давлат синовлари якунланди

Россияда танкларни йўқ қилувчи янги қуролнинг давлат синовлари якунланди

Россияда модернизация қилинган 125 миллиметрли ўзиюрар "Спрут" 2С25 танкга қарши тўпларининг давлат синовлари якунланди, деди "Ростех" давлат корпорацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Артяков “РИА Новости”га.

Международный военно-технический форум Армия-2019. День третий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022

"Унинг давлат синовлари аллақачон якунланган. Яқин келажакда биз ушбу моделга О1 ҳарфи берилишини кутмоқдамиз, шундан сўнг қуролни армияга қабул қилиш бошланиши мумкин", - деди Артяков.

Модернизация қилинган 2С25 - бу кучли артиллерия ва ракета тизимига эга бўлган зирҳли изли амфибия ўзиюрар тўпларидир.

“У кўп функцияли бўлиб, уч баллгача бўлган тўлқинларда тайёрланмасдан сузиб ўтиши ва бир вақтнинг ўзида сувда ўт очишга қодир. У баланд тоғлар, тропик иқлим ва ботқоқли ҳудудларда жанговар ҳаракатларни амалга оширишга қодир”, — деди бош директорнинг биринчи ўринбосари.

Артяковнинг сўзларига кўра, ўт очиш отиш кучи бўйича "Спрут" Т-80, Т-90 типидаги асосий танклардан кам эмас. Қуруқлик ва сувда ҳаракатчанлик жиҳатидан у БМД-4М ва БМП-3 даражасида. "Ушбу машинанинг Россияда ҳам, дунёда ҳам рақобатчиси йўқ", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!