Россияда Су-35 ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Россияда Су-35 ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Узоқ Шарқда Россиянинг Су-35 кўп мақсадли супер маневрли қирувчи самолёти ҳалокатга учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у Хабаровск ўлкасида машқлар пайтида Охота денгизига қулаган.
ТАССнинг Шарқий ҳарбий округ (ВВО) матбуот хизматига таяниб хабар беришича, учувчи катапульта қилишга муваффақ бўлган, у тирик, унинг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга сабаб, режалаштирилган парвоз пайтида двигателнинг ишламай қолиши бўлган.

"2021 йил 31 июлда Хабаровск ўлкасида режалаштирилган ўқув парвозлари пайтида Су-35С самолётида двигател ишламай қолди. Учувчи катапулта қилган, дарҳол қидирув гуруҳи томонидан топилган ва ўз аэродромига етказилган. Учувчининг саломатлигига ҳеч қандай хавф йўқ”, - дейилади ВВО телеканалида.

Матбуот хизмати аниқлик киритишича, ҳарбий округ комиссияси ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

Ўз навбатида "112" телеграм канали самолёт Комсомолск-на-Амур шаҳридаги Дземги аэропортидан ҳавога кўтарилгани ҳақида хабар берган. Парвоз бошланганидан тўрт дақиқа ўтгач, учувчи сакраган ва самолёт Сахалин томон учишда давом этган.

Аввалроқ, Кемерово вилоятида бортида парашютчилар бўлган енгил моторли L -410 самолёти қўнаётганда қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Натижада тўрт киши вафот этган, яна 15 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!