Россияда Сахаров фонди «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди

Россияда Сахаров фонди «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди

Россия ҳукумати Америка нодавлат ташкилоти The Andrei Sakharov Foundation (Андрей Сахаров фонди)ни Россия Федерацияси ҳудудидаги «номақбул ташкилот» деб эълон қилди.

Фонд фаолияти «Россия Федерациясининг конституциявий тузуми асослари ва хавфсизлигига таҳдид солади», дейилади Россия Бош прокуратураси томонидан чоп этилган пресс-релизда. Маҳкама хабарида ушбу ташкилот айнан нима билан шуғулланаётгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

The Andrei Sakharov Foundation веб-сайтида таъкидланганидек, фонд 1989 йилда ташкил этилган. У совет физиги, тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Андрей Сахаровнинг интеллектуал ва илмий меросини сақлаб қолишга интилади.

Россияда «номақбул ташкилотлар» тўғрисидаги қонун 2015 йилда қабул қилинган. Россия Федерацияси ҳудудида фаолияти номақбул деб тан олинган ташкилотларнинг рўйхати Россия Адлия вазирлиги томонидан юритилади. Айни пайтда рўйхатга 70 дан ортиқ ташкилот киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!