Россияда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди

Россияда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди

Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий туман суди матбуот хизматига таяниб, Sputnik хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, уч нафар Ўзбекистон фуқароси 2017 йилнинг сентябрь ойида Воронеж шаҳрида олдиндан тил бириктириб, жиноят содир этишга келишиб олган. Жиноятчилар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар қизларга нисбатан босқинчилик ва номусга тегиш жиноятларини содир этган.

Суд жиноятчиларни ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, улардан бирига ўн йил, иккинчисига тўққиз йил, учинчисига эса тўрт йил-у олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, жабрланувчилар фойдасига икки миллион рублдан ортиқ маънавий зарар ва 22 минг рубль моддий зарар ундирилган.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!