Россияда қалбаки паспортдан фойдаланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Россияда қалбаки паспортдан фойдаланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Россиянинг Тула вилояти Алексина шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки паспортдан фойдаланганликда айбланмоқда, деб ёзади «daryo.uz».

Ўзбекистонликлар миграция ҳисобига туриш учун миграция бўлимига қалбаки пасспорт ва Россия чегарасини кесиб ўтганлик ҳақидаги нотўғри маълумотлар ёзилган миграцион харитани тақдим этган.

Ушбу фуқаролар чегарани кесиб ўтмаган. Улар Россия ҳудудида бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун қалбаки ҳужжатлар тақдим этган.

Ушбу ҳолат юзасидан очилган жиноят ишлари судга йўналтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!