Россияда «Путь» ислом телеканали ишга туширилади

Россияда «Путь» ислом телеканали ишга туширилади

Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номидаги «Путь» ислом телеканали ўз кўрсатувларини Россия бўйлаб эфирга узатиш учун лицензия олди. Бу ҳақда Islom.uz хабар берди.

Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилган.

Унинг айтишича, «Путь» ислом телеканали бундай лицензияга эга бўлган ягона минтақавий телеканал ҳисобланади.

Куни кеча ушбу воқеага бағишланган тантанали тадбир Грознийдаги давлат театр-концерт залида ўтказилган.

ИА (IslamNews) хабарига кўра, телеканални дунёда таниқли диний арбоб Адам Шахидов бошқаради.

«У туфайли ёшларимиз ислом ҳақидаги билимларини ўрганишга, уларни янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишади, бу уларни диний-экстремистик ғоялар таъсиридан асрашга хизмат қилади», – деб ёзган Чечинистон раҳбари, ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Manba: daro. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!