Россияда она ухлаётганида икки ойлик гўдагини "эзиб қўйди". Гўдак ўлди

Россияда она ухлаётганида икки ойлик гўдагини "эзиб қўйди". Гўдак ўлди

Жанубий Сахалинск шаҳрида яшовчи фуқаро икки ойлик ўғлини ухлаётганида босиб қўйди, бола нафас қисилишидан вафот этди, деб хабар берди душанба куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

"Вилоят марказининг 26 ёшли фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, гумондор диванда икки ойлик ўғли билан ухлаб қолган. Аёл болани танаси билан эзиб қўйган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчига нисбатан жойни тарк этмаслик ва тўғри хулқ-атвор тарзида эҳтиёт чораси танланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!