Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди
Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида иш вақтида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. тиббий назорат остида ватанга олиб келинди.
Бахтсиз ҳодисадан сўнг у маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилиб, зарур муолажалардан ўтган. Кейин эса беморнинг ҳолатини инобатга олган ҳолда, уни Ўзбекистонга тиббий эвакуация қилиш масаласи ҳал этилди.
Фуқарони парвоз давомида кузатиб бориш учун Ўзбекистондан икки нафар тиббиёт мутахассиси Россияга юборилди. Улар йўл давомида беморнинг аҳволини назорат қилиб борган.
Барча ташкилий ва тиббий чоралар кўрилгач, Д.У. Минералние Води — Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга етказилди.