Россияда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Россияда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Россия Федерацияси Президентининг 2020 йил 18 апрелдаги “Янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (https://t.me/migratsiyaagentligi/215) доирасида Россия Федерацияси ИИВ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонлари ҳамкорлигида 2020 йилда Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар фуқароларимизнинг мақоми қонунийлаштирилди.

Ҳозирги кунда ушбу фармонга киритилган ўзгартиришлар асосида Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига 2021 йил 30 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ватандошларимизни 2021 йилнинг 30 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали ўз ҳолатини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирамиз.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Ушбу масалада ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Т/р

Дипломатик ваколатхоналар

Телефон ва Telegram рақамлари, электрон почта манзили

Консуллик округлари

1

Ўзбекистон Республикасининг

Россия Федерациясидаги элчихонаси

+7 499 230 00 76,

+7 499 238 36 20

uzkorus@mail.ru

www.uzembassy.ru

Россия (Марказий Федерал округи – Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимирск вилояти, Воронеж вилояти, Ивановск вилояти, Калуйск вилояти, Кострома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязань вилояти, Тульск вилояти, Смоленск вилояти), Ярослав вилояти , Москва), Армения

2

Ўзбекистон Республикасининг

Санкт-Петербург шаҳридаги

Бош консулхонаси

+7 812 601-06-28

savol2020@bk.ru

Санкт-Петербург, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск вилояти, Вологодск вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Ненец автоном округи

3

Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги

Бош консулхонаси

+7 932 616 27 07,

+7 922 157 32 33,

+7 953 822 00 11

ektkonsulxona@yandex.ru

Урал федерал округи (марказ – Екатеринбург шаҳри), Курган вилояти, Свердлов вилояти, Тюмень вилояти, Челябинск вилояти, Ханты-Мансий автоном округи - Югра, Ямало-Ненец автоном округи

4

Ўзбекистон Республикасининг

Қозон шаҳридаги

Бош консулхонаси

+7 (843) 526 55 63

+7 (967) 772 66 00

kaz.uzconsulate@mfa.uz

Приволжск федерал округи (марказ - Нижний Новгород шаҳри), Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Татарстон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Чуваш Республикаси, Пермь вилояти, Киров вилояти, Нижегородск вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Самара вилояти, Ульянов вилояти

5

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги

Бош консулхонаси

+7 913 735 07 07,

+7 383 246-04-84,

sibir_uz_yordam@mail.ru

Сибир федерал округи (марказ – Новосибирск шаҳри), Алтай Республикаси, Бурятия Республикаси, Тыва Республика, Хакас Республикаси, Алтай вилояти, Забайкал вилояти, Красноярск вилояти, Иркутск вилояти, Кемерово вилояти, Новосибирск вилояти, Омск вилояти, Томск вилояти

6

Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги

Бош консулхонаси

+7966288 24 66,

+7 966 288 24 72

opershtab_gkuzvlv@mail.ru

Узоқ Шарқ федерал округи (марказ – Хабаровск шаҳри), Саха Республикаси (Якутия), Камчатка вилояти, Приморск вилояти, Хабаровск вилояти, Амур вилояти, Магадан вилояти, Сахалин вилояти, Еврей автоном округи, Чабаров тумани

7

Ўзбекистон Республикасининг

Ростов-Дон шаҳридаги

Бош консулхонаси

+7 863 285-50-57

rostov_uz_yordam@mail.ru

Шимолий-Кавказ федерал округи (марказ - Пятигорск шаҳри), Доғистон Республикаси, Ингушетия Республикаси, Кабардино-Балкария Республикаси, Карачаево-Черкесск Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси, Чечен Республикаси, Ставропольск вилояти, Жанубий федерал округлар (марказий - шаҳар Ростов): Адыгея Республикаси, Калмыкия Республикаси, Краснодарск вилояти, Астрахань вилояти, Волгоград вилояти, Ростов вилояти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!