"Россияда миниб юрган машинамни Ўзбекистонга вақтинча олиб келсам, қанча бож тўлайман?"

"Россияда миниб юрган машинамни Ўзбекистонга вақтинча олиб келсам, қанча бож тўлайман?"

— Россияда хайдовчи бўлиб ишлайман, миниб юрган машинамни Ўзбекистонга вақтинча олиб келсам қанча бож тўлайман? (Ғ. П, Фарғона вилояти, Пахтаобод тумани)

Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистонга киришида божхона пости ходими томонидан “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” расмийлаштирилади. 

Мажбуриятнома расмийлаштирилган автотранспорт воситалари 90 кунгача божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилади. 

Мазкур муддат ўтганидан сўнг автотранспорт воситасини Ўзбекистонда бўлишига ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!