Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

10 май, сешанбага ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Софийская кўчасидаги ҳудудда оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб 78.ru' хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Санкт-Петербурглик фуқаро политсияга мурожаат қилиб, муштлашувда бирданига бир нечта эркак иштирок этганини айтади.

Маълум бўлишича, улардан бири касалхонага, яна етти нафари политсия бўлимига олиб кетилган. Безорилар орасида Грузия, Доғистон, Ўзбекистон, Кабардино-Балкария Республикасида, Новгород вилоятида туғилган фуқаролар, шунингдек, икки нафар маҳаллий аҳоли ҳам бор бўлган. Уларнинг деярли ҳеч бири илгари қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган, фақат петербургликлардан бири илгари судлангани таъкидланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!