Россияда коронавирусга қарши дориларнинг клиник синовлари бошланди

Россияда коронавирусга қарши дориларнинг клиник синовлари бошланди

Россияда коронавирус билан оғриган беморларни даволаш учун Мефлохин, Гидроксихлорохин ва Копидавир дориларининг қиёсий клиник синовлари бошланди. Бу ҳақда Федерал биотиббий агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Синовлар А. И. Бурназян номидаги Федерал тиббий биофизик марказида COVID-19 ташхиси қўйилган беморларнинг ёзма розилиги билан ўтказилади.

Баҳорнинг бошида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан тарқалган, COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги коронавируснинг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. У билан дунё бўйлаб 1,21 миллиондан ортиқ одам юқтирилди, 67,6 минг киши вафот этди.

Россияда коронавирус 7497 кишида (81 субъектда) аниқланди, шундан 494 нафари тузалиб, 58 нафари вафот этди.

Ўзбекистонда касалланганлар 504 кишини ташкил этди. Даволанганлар 30 киши. 2 киши вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!