Россияда кичкина “Калашников” автоматлари ишлаб чиқарилади

Россияда кичкина “Калашников” автоматлари ишлаб чиқарилади

“Калашников” концернида “Малиш” лойиҳаси доирасида ўзини ҳимоя қилиш учун кичкина автоматлар ишлаб чиқариш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости’га “Калашников” концерни бош конструктори Сергей Уржумцев маълум қилди.

“Ўзини ҳимоя қилиш масаласи бўйича – “Малиш” лойиҳаси бор. Бу кичик ўлчамли автоматлар. Улар ҳозир икки 5,45 ва 9 мм калибрда ишлаб чиқилмоқда. Унинг оғирлиги умумий қўшин автоматидан тахминан бир килога енгилроқ бўлади”, -  Уржумцев.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Россияда махсус бўлинмалар учун янги ихчам тўппонча ишлаб чиқариши ҳақида хабар бергандик. Йил якунига қадар тўппонча давлат синовларидан ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!