Россияда жирканч жиноятга қўл урган ўзбекистонлик аёл ушланди

Россияда жирканч жиноятга қўл урган ўзбекистонлик аёл ушланди

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича тергов органлари томонидан Ўзбекистон фуқароси бўлган 27 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш очилди. У Россия Жиноят кодексининг 127.1-моддаси 2-қисми «б, з» бандларида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.

Жиноий иш материалларида айтилишича, 2018 йилнинг 12 сентябрь куни гумонланувчи Кораблестроители кўчасида жойлашган уйлардан бирининг ёнида 2018 йил 7 сентябрь куни туғилган ўз ўғлини 280 минг рублга сотиб юборган. Харидор сифатида ўзини таништирган полиция ходими тезкор-тергов тадбирларида иштирок этди, натижала аёл киши қўлга олинди.

Айни дамда гумонланувчини ҳибсга олиш ва унга айблов қўйиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Бола тегишли болалар муассасасига жойлаштирилди. Жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!