“Россияда ишлайман. Карантин сабаб патент олишда ҳам бирор енгиллик борми?”

“Россияда ишлайман. Карантин сабаб патент олишда ҳам бирор енгиллик борми?”

Бугун АОКА штабида Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

- Россияда ҳам карантин жорий қилингани учун ишимиз вақтинча тўхтади. Лекин патент учун тўлов қилишимиз керак. Бу бўйича бирор енгиллик қилишнинг иложи борми?

- Россия ҳудудида вақтинча бўлиш муддати узайтирилди, янги патент расмийлаштириш тартиби енгиллаштирилди.

Россияда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 30 апрелгача барча ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилди. Натижада Россиядаги ҳамюртларимиз вақтинча ИШСИЗ ҚОЛМОҚДА ва бу ҳолат уларнинг даромадларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига меҳнат патенти бўйича тўловлар муҳлатини ишланмайдиган давр тугаб, меҳнат бозори тиклангунича КЕЧИКТИРИШ, шу вақт мобайнида меҳнат муҳожирларини маъмурий жавобгарликка тортмасликни сўраб РАСМИЙ НОТА ЮБОРДИ.

Ҳозирда мазкур масала Россия Федерациясининг ваколатли органдлари томонидан кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!