Россияда ишламайдиган мигрант оилаларига тўлов жорий этилиши мумкин
Россияда ишламайдиган мигрант оилалари учун пуллик яшаш тартиби жорий этиш таклиф қилинди. Бу таклифни “Янги одамлар” фракцияси депутатлари ИИВ раҳбари Владимир Колоколцевга юборган.
Тўлов миқдори ва тартиби ИИВ ҳамда манфаатдор идоралар томонидан белгиланади. Депутатлар фикрича, ишламайдиган оилалар Россия иқтисодиётига молиявий ҳисса қўшмаяпти ва барча харажатлар давлат бюджетидан қопланмоқда.
Янги тартиб бюджетга тушумларни ошириш, мигрантларни расмий ишлаш ва таълим олишга рағбатлантиришга қаратилгани айтилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Роналдунинг тўйида онаси қатнашмади
Криштиану Роналду 41 ёшида Жоржина Родригес билан оила қурди.
