Россияда иш ташлаш эълон қилган ўзбекларга ёрдам қўли чўзилди

Россияда иш ташлаш эълон қилган ўзбекларга ёрдам қўли чўзилди

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялардан бирида ишлайдиган мигрантлар, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг иш ташлашда иштирок этганлари тўғрисида маълумот тарқалди.

Шу муносабат билан 2020 йил 28 январь куни Бош консулхонада ушбу компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди. 

Aниқланишича, воқеа 27 январь куни меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари нотўғри шарҳлангани сабабли келиб чиққан. Қайд этилишича, 2020 йил 1 январга қадар ишга кирган чет эл фуқароларига 11 ой ишлаганларидан сўнг бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот пули тўлаб берилади. Иш ҳажмининг камайиши муносабати билан меҳнат шартномасини 2020-йил 1-январдан кейин имзолаган ишчиларга мазкур тартиб татбиқ этилмайди.

28 январь куни компания вакиллари бригада ва бўлинмалар раҳбарлари билан учрашиб вазиятни тушунтиришган. Низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.

Консуллик ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!