Россияда ҳам тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилди

Россияда ҳам тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилди

Махсус ниқоблар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар ушбу маҳсулотга бўлган талаб хавфли коронавирус тарқалиши хавотири оқибатида кучайиб кетганини эълон қилди.

Хабарга кўра, «ФК Пульс» фармацевтик компанияси вакили ниқобларнинг тўлиқ сотиб бўлинганини билдирган. Шунингдек, у маҳсулот нархи қимматлашишга ҳам улгурмаганини қайд этган.

«Ниқоблар қолмаган. Айни вақтда май ойи бошидан уларга навбат олинмоқда», — дейди тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Лейко» корхонаси вакили.

«Жаҳон бозорида ушбу маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши сабабли катта ҳажмдаги буюртмаларни амалга оширишда қўшимча вақт олишга тўғри келмоқда», — деган «ЗМ» фирмаси ходими.

Аввал Россияда тиббиёт ниқобларининг нархи кескин қимматлаган. Байкалбўйида 3 февраль куни бир сутка ичида ниқобнинг нархи 1 рубль 20 тийиндан 10 рублгача қимматлашган. Урск вилоятида уларнинг нархи 35 бараварга ошган яъни 1 рублдан 35 рублга кўтарилган. Доғистонда вируслардан ҳимоя воситасига ўртача нархдан 650 фоизга ортган. Россия президенти Владимир Путин, дорилар ва ҳимоя воситалари нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўйган дорихоналарни лицензиядан маҳрум қилишга чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!