Россияда Google жаримага тортилди

Россияда Google жаримага тортилди

Россияда Google тақиқланган ҳаволаларни бергани учун бир ярим миллион рубль жаримага тортилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, компания такроран қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилган. Суд ажрими қонуний кучга кирган, аммо жавобгар жаримани ҳали тўламаган.

Россияда 2018 йил 1 октябрдан қидирув тизимлари маълумотлар тақиқланган ягона реестрга уланишлари ва ундаги сайтларни қидирув натижаларидан истисно қилишлари шарт.

Реестрга уланмаган Google аввал ҳам бир неча марта Россияда тақиқланган сайтларни қидирув натижаларидан етарлича истисно қилмагани учун жаримага тортилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!