Россияда Google, GitHub ва Apple сайтлари очилмай қолди
Хабарларга кўра, фойдаланувчилар ушбу сайтларга киришда муаммолар борлигидан шикоят қилишяпти.
Бу ҳақда Downdetector сервиси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Охирги бир соат ичида Google иши бўйича 1000 дан ортиқ, GitHub бўйича 590 дан ортиқ ва Apple бўйича 50 га яқин шикоят келиб тушган.
Профилли Heraks Telegram-канали гап техник носозлик эмас, балки атайин блоклаш ҳақида кетаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. "Роскомнадзор" ҳозирча вазиятга изоҳ бермади, дейилади хабарларда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
