Россияда Европа мамлакатларига “ядровий текислик” билан таҳдид қилинди

Россияда Европа мамлакатларига “ядровий текислик” билан таҳдид қилинди
АҚШ ўзи истаганидек Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан (ЎҚРБШ) чиқиб, Польша ва бошқа Шарқий Европа мамлакатларига қисқа ва ўрта масофага учувчи ракеталарни жойлаштирса, ўша ҳудудлар ҳарбий плацдармга айланади.
 
Ҳарбий эксперт Владислав Шуригиннинг фикрича, америка ракеталари жойлаштирилган мамлакатлар ядровий текисликка айланиш хавфи ортади.
 
“Бундай ракеталарни ҳудудига жойлаштирган ҳар қайси Шарқий Европа мамлакати ўзини дунё харитасидан ўчириб ташлайди. Ҳамда америкалик ҳарбийларни қатият билан таклиф қилаётган сиёсатчилар ўз аҳолисини атом ёмғири остида қолдиради. Бундай вазиятда ўша мамлакатларнинг тинч аҳолиси гаровда ҳисобланмайди. Бу аллақачон отила бошланган гаровдагилардир”, деган эксперт.
 
Октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг келишувга зид ҳаракат қилгани ва Хитой Қуролли кучларининг кучайишини сабаб қилиб, ЎҚРБШдан чиқиш нияти ҳақида маълум қилганди.
 
Россия президенти Владимир Путин Трампнинг хоҳишига муносабат билдириб, АҚШ шартномадан чиқса Россия ҳам ракеталар ишлаб чиқаришни кўпайтиришини маълум қилганди.
Manba: qalampir. com

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!